Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўтган йили спортдаги фаолиятини якунлаган америкалик боксчи Флойд Мейвезер Лондоннинг Mount Street кўчасидаги савдо марказида қимматбаҳо харидларни амалга оширди. Бу ҳақда «Сегодня.ua» хабар бермоқда.

Фото: Twitter

Фото: Twitter

Mayfair дўконида 38 ёшли боксчи 400 минг фунт стерлингга (580 минг доллар) заргарлик ашёлари билан безалган соат сотиб олди. Шунингдек, Мейвезер Christian Louboutin ва Balmain дўконларида ҳам бўлди. Фотода акс этган пакетларга қараганда, боксчи уларга ҳам анча ақча сарфлаган кўринади.

Ўтган йили Мэнни Пакьяога қарши ўтказган биргина жанги учун 300 миллион доллар ишлаб олган Флойд учун бу харажатлар кўпам малол келмаслиги аниқ.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Кино
“Одамларга инсониятни қириб юборувчи кометадан қайсидир машҳур хонанданинг ишқий муносабати қизиқроқ…” — “Тепага қараманг” фильми ҳақида
Дунё
“Экологик офат”: Каховка ГЭС портлашининг бешта даҳшатли оқибати
Дунё
Шимолий Кореяда ўз жонига қасд қилувчилар сони кўпаймоқда