Тошкентнинг «Бунёдкор» футбол клуби Осиё Чемпионлар Лигаси саралаш плей-оффида БААнинг «Аш-Шабоб» жамоасини мағлубиятга учратди. Бу ҳақда ОФК расмий сайти хабар бермоқда.
9 февраль, сешанба куни Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтган баҳсда Элдор Шомуродовнинг дубли «Бунёдкор»га 2:0 ҳисобида ғалаба келтирди (голлар 2- ва 35-дақиқаларда киритилди). «Аш-Шабоб» таркибида Ўзбекистон миллий термаси етакчиларидан бири Азиз Ҳайдаров тўп сурди.
«Бунёдкор» энди ОЧЛ гуруҳ босқичида Саудия Арабистонининг «Ан-Наср», Эроннинг «Зоб Оҳан» ва Қатарнинг «Лахвия» жамоаларига қарши баҳс олиб боради. Сергей Лушчан қўл остидаги жамоа гуруҳ босқичи доирасидаги илк учрашувни 23 февраль куни «Ан-Наср»га қарши сафарда ўтказади.
Маълумот учун, 2016 йилги Осиё Чемпионлар Лигаси баҳсларида Ўзбекистондан тўрт жамоа иштирок этмоқда. Хусусан, «Бунёдкор»дан ташқари, «А» гуруҳида «Локомотив», «С» гуруҳида «Пахтакор» ва «D» гуруҳида «Насаф» кураш олиб боради.
Осиё Чемпионлар Лигаси, саралаш плей-офф учрашуви9 февраль, сешанба«Бунёдкор» (Ўзбекистон) — «Аш-Шабоб» (БАА) 2:0 (2:0)Голлар: Элдор Шомуродов (2, 35).
Изоҳ (0)