Англия премьер-лигаси ўзининг расмий сайтида келгуси мавсум бошидан қўлланиладиган янгиланган логотипни намойиш этди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Биринчиликнинг янги эмблемаси АПЛга 1992 йилда асос солинганидан бери фойдаланиб келинган логотипни алмаштиради. Шунингдек, келгуси мавсумдан бошлаб лиганинг расмий номидан Barclays ҳомийлик қўшимчаси олиб ташланади.
Логотип дизайни DesignStudio ва Robin Brand Consultants агентликлари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган бўлиб, Премьер-лига янги стратегиясининг бир қисми ҳисобланади.
«Мазкур қарор ташкилот ва мусобақа сифатида ўзимизни қандай тасаввур этаётганимизни қайтадан кўриб чиқишга имкон берди. Афсонавий шерга янгича нигоҳ ташлаш бугунги кун талабларига жавоб беради, шу билан бирга, турнир анъаналарига содиқликни акс эттиради», — дея янгиликни шарҳлаган Премьер-лига директори Ричард Мастерс.
Изоҳ (0)