Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Хитойда мушак ишлаб чиқарувчи ташландиқ устахонада юз берган портлаш оқибатида саккиз киши ҳалок бўлди. Яна тўққиз киши яраланди, улар шифохонага ётқизилган. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлиги маълумотига асосан «Корреспондент.net» хабар бермоқда.

Фото: «НТВ»

Фото: «НТВ»

Ҳодиса 5 февраль, жума куни Гуйчжоу провинциясида содир бўлган. Мачан шаҳрида жойлашган устахона биносини аввал Xingxin заводи эгаллаб келган.

Ишлаб чиқаришнинг хавфсизлигини назорат қилувчи маҳаллий давлат ташкилотининг ишчилари бинодан мушак ишлаб чиқаришда қўлланувчи материалларнинг қолдиқларини чиқараётган бўлган. Шу пайтда портлаш юз берган.

8 февраль куни Хитойда Янги йил байрамини нишонлаш бошланади. Ушбу байрамлар олдидан кўпчилик заводлар мушак ишлаб чиқаришни оширади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Бош вазир ва Тошкент шаҳар ҳокими биноларнинг 1-қаватидаги кафе ва дўконларни бузиш бўйича кўрсатма бергани рад этилди
Дунё
Халқаро бедарак йўқолганлар ҳафталиги, 20 минг долларлик эчки, қайта авж олаётган денге эпидемияси — 31 май суратлари
Маҳаллий
Қорақалпоғистоннинг Мўйноғидаги “Кемалар қабристони” — суратларда