Квинсленд штатининг ҳукумати штатда Зика вируси билан касалланиш ҳолати жорий йилда такроран қайд этилганлигини баён қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар қилмоқда.
Касалланган аёл яқинда Сальвадордан қайтиб келганлиги аниқланган. Таъкидланишича, айни вақтда аёл шифохонадан уйига кетган. Унга ва унинг оила аъзолари ёки бошқа одамларга ҳеч қандай хавф йўқ.
Австралияда ҳозирга қадар вирус билан касалланган одамлар сони 24 нафарни, шу жумладан, жорий йилда уч нафарни ташкил этди. Касалланган австралияликлар барча ҳолатларда чет элда бўлиб келган.
Изоҳ (0)