Хама провинциясининг шимолида «Жайш ал-Фатҳ» гуруҳининг 40 нафарга яқин жангариси йўқ қилинди. Бу ҳақда SANA агентлиги берган маълумотларга асосан «РИА Новости» хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, ҳужум давомида «Град» синфига мансуб ракета омбори ҳам вайрон қилинган.
Воқеа тафсилотлари маълум қилинмади.
БМТнинг таъкидлашича, Сурияда 2011 йил март ойидан буён давом этаётган қуролли можаро оқибатида 220 мингдан зиёд одам қурбон бўлди.
Изоҳ (0)