Apple дунёдаги энг қиммат компания номини йўқотгандан бир сутка ўтибоқ, бу номни яна ўзига қайтарди. Бу ҳақда Tjournal хабар беради.
Google эгалик қилувчи Alphabet холдингининг акциялари қиймати уч фоизга тушиб кетди. Тим Кукнинг компанияси эса кун давомида барқарорликни сақлаб турди.
Эндиликда Apple компаниясининг бозор капитализацияси 524 миллиард долларни, Alphabet компаниясиники эса 520 миллиард долларни ташкил этмоқда.
Охирги марта Google 2010 йилда ушбу кўрсаткич бўйича Apple’дан ўзиб кетган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Google эгалик қилувчи Alphabet холдинги бозор капитализацияси бўйича Apple’ни ортда қолдириб, дунёдаги энг қиммат компанияга айланганлиги маълум қилинган эди.
Изоҳ (0)