«Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси 2016 йилнинг 1 февралидан Ўзбекистон провайдерлари учун ташқи канал интернет-хизматлари тарифларини 1 Мбит/с учун 141,94 долларгача пасайтирганлигини маълум қилди. Бу ҳақда «Infocom.uz» хабар беради.
Жорий йилда тарифлар бунгача ҳам арзонлаштирилган эди. Улар 13 январдан 1 Мбит/с учун 156,24 долларгача пасайтирилган эди.
Эслатиб ўтамиз, 2015 йилда тарифлар 17 марта пасайтирилган эди. 2015 йилнинг январида у 1 Мбит/с учун 259,29 долларни ташкил этган бўлса, декабрь ойида 157,60 доллардан иборат бўлди.
Изоҳ (0)