«Титаник» фильми премьерасидан деярли 20 йил ўтиб, актриса Кейт Уинслет телебошловчи Жимми Киммелнинг шоусида Жеймс Кэмероннинг фильмидаги унинг қаҳрамони Жекни (Леонардо Ди Каприо) қутқариши мумкин бўлганлиги, бироқ бундай қилмаганлигини тан олди. Бу ҳақда Tjournal хабар беради.
Шоуда Киммел Уинслетни севган инсонини муздек сувда қолиб, ўлишига йўл қўйганликда айблаганда, актриса бошловчининг фикрига қўшилишини маълум қилди. У Жекни ёғоч эшикка тортиб чиқариб, вазиятни ўзгартириш мумкин бўлганлигини маълум қилди.
«У ҳақиқатан ҳам ўша эшикка сиғиб кетарди деб ўйлайман», — деди Кейт Уинслет.
Изоҳ (0)