Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россиянинг узоқ масофага учувчи Ту-22М3 бомбардимончи самолётлари ҳафта давомида Россия ҳудудидан Суриядаги террорчиларга қарши 24 марта парвоз қилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенков маълумотига таяниб, «РБК» хабар беради.

Фото: «Вести»

Фото: «Вести»

Унинг сўзларига қараганда, Ту-22М3 бомбардимончи самолётлари ва Суриядаги Хмеймим авиабазасидан ҳаракатга келтирилувчи тезкор-тактик авиация самолётларининг ҳамкорликдаги авиазарбалари натижасида Суриянинг жангарилар томонидан қамал қилинган Дейр аз Зор шаҳрида террорчиларнинг 23 та марраси тор-мор этилган.

Россия авиацияси ҳафта давомида Суриядаги террорчиларга қарши жами 468 та жанговар парвозни амалга ошириб, Суриянинг саккизта провинциясидаги террорчиларнинг 1,35 мингта объекти бўйича зарба берган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкентнинг икки туманида ичимлик суви бир кунга тўхтатилади 
Маҳаллий
Қатар амири Шавкат Мирзиёев таклифига биноан Ўзбекистонга келади
Маҳаллий
Фарғонадаги тергов ҳибсхонасида маҳбусга тан жароҳати етказилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди