Мисрнинг Искандария шаҳридаги хусусий госпиталда содир бўлган ёнғин оқибатида тўрт киши ҳалок бўлди, 27 киши зарар кўрди. Бу ҳақда «Ал-Аҳрам» нашри берган маълумотларга асосан «РИА Новости» хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, ёнғин тўрт кишининг ўлимига сабаб бўлиб, бундан ташқари, турли хил куйиш жароҳати олган ва исли газдан заҳарланган 27 нафар одам шифохоналарга юборилди.
Таъкидланишича, ёнғин шифохонанинг радиотерапия бўлимида бошланган. Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ҳозирча номаълум.
Ёнғинни бартараф қилиш мақсадида 10 та ўт ўчириш гуруҳи жалб қилинди.
Изоҳ (0)