Американинг ичимлик ишлаб чиқарувчи Coca-Cola компанияси Нигериянинг Chi шарбат ишлаб чиқарувчи корхонасининг 40 фоиз акциясини 240 миллион долларга харид қилиб олди. Бу ҳақда Reuters берган маълумотларга асосан «Газета.ru» хабар қилмоқда.
Компаниянинг маълум қилишича, Coca-Cola яқин уч йил ичида Chi’даги улушини 100 фоизга оширмоқчи.
Ўз навбатида, Нигерия корхонаси Coca-Cola’нинг ишлаб чиқариш кучи ва савдо тармоқларига кириш имкониятига эга бўлганлигини таъкидламоқда.
Изоҳ (0)