АҚШда юз берган қорли бўрон қурбонлари сони ошиб бормоқда. Табиий ҳодиса сабабли 14 та штатда 59 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ABC телеканали берган маълумотларга асосан «Корреспондент.net» хабар қилмоқда.
Олдинроқ қурбонлар сони 48 кишига етганлиги, шунингдек, йўл-транспорт ҳодисалари, ис газидан заҳарланиш ва юрак хуружи натижасида етказилган тан жароҳатлари ўлимга сабаб бўлаётганлиги хабар қилинган эди.
Айни пайтда, фавқулодда хизматнинг ўз вақтида ҳаракат қилиши учун ҳамда бўрон оқибатида етказилган зарарни бартараф қилиш мақсадида АҚШ миллий гвардияси томонидан ҳарбий техника жалб қилинди.
Изоҳ (0)