VimpelCom’нинг Россия бўлинмаси (Beeline савдо белгиси) бош директори Михаил Слободин дам олиш кунларида меҳмонлари учун ўзбекча ош тайёрлади. Бу ҳақда у Facebook’даги саҳифасида маълум қилди, деб хабар беради «Mobinfo.uz».
Ушбу изоҳларга ош тайёрлаш жараёни акс эттирилган суратлар, шунингдек, Beeline бош директори томонидан тайёрланган ошнинг сурати илова қилинган.
«Бугун меҳмонларни кутиб олдим. Улар учун ош тайёрладим. Ош мазали, тўйимли ва таъкидлаш жоизки, ҳамёнбоп бўлди. Хуллас, ош тайёрлаш вақтида музлаб қолганим бекор кетмади», — деб ёзди у.
Слободин, шунингдек, ҳаётида биринчи марта ош тайёрлаганлигини (рецепт бўйича) таъкидлаб ўтган. Ош учун у қўй гўштидан фойдаланган.
Изоҳ (0)