Араб коалициясининг Яман пойтахтидаги авиазарбаси оқибатида ўн киши, жумладан, маҳаллий судья ва унинг оила аъзолари қурбон бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
Коалиция самолётлари судья Яҳё Муҳаммад Рубейд, жиноят ишлари бўйича апелляциявий суд бўлим бошлиғи ва Нахам округи оқсоқолининг уйларини бомбардимон қилган. Авиазарбалар оқибатида бино вайрон бўлиб, судья ва унинг тўққиз нафар қариндоши ҳалок бўлган.
Манбаларда маълум қилинишича, самолётлар пойтахт округидаги суд-тиббий экспертиза бюроси биносига ҳам зарба берган.
Изоҳ (0)