Жаҳон аренасида кучлилик кўрсаткичи бўйича US News & World Report рейтингида Россия иккинчи ўринни эгаллади. Рейтинг Давосда бўлиб ўтган Бутунжаҳон иқтисодий форумида тақдим этилди, деб хабар беради «Газета.ru».
Москва дунё сиёсатига таъсири ва ҳарбий қудрати бўйича максимал баҳоланди.
АҚШ рейтингда биринчи ўринни, Хитой эса учинчи ўринни эгаллади. Етакчи мамлакатлар бешлигини Германия ва Буюк Британия якунлади.
Иқтисодиётнинг ўсиш суръати бўйича Россия ўнинчи ўринни эгаллади. Бошқа мезонлар бўйича эса биринчи ўнталикка кирмади.
Мамлакатлар рейтингда турли мезонлар, жумладан, туризм ва саёҳат (Россия 47-ўрин), давлатларнинг ижтимоий мажбуриятлари (33-ўрин), тадбиркорлик шарт-шароитлари (20-ўрин), тарихий мероси (19-ўрин), иқтисодий ўсиш суръати, бизнес учун очиқлик (60-ўрин) кабилар бўйича баҳоланди.
Изоҳ (0)