Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Британия жанубидаги Райд шаҳрида яшовчи энг кекса аёл Гледис Хупер 18 январь, душанба куни 113 ёшга кириши муносабати билан бир пиёла чой, торт бўлаги ва янги ясама тиш сўради. Бу ҳақда The Telegraph хабар беради.

Фото: The Telegraph

Фото: The Telegraph

2015 йилнинг октябрида у Гиннеснинг Рекордлар китобига мамлакатнинг энг кекса одами сифатида киритилган эди.

12 йил давомида Хупер Райддаги қариялар уйида яшаб келади. У ерга туғилган кунни нишонлаш учун унинг қариндошлари ва дўстлари етиб келди. Хупернинг 85 ёшли ўғли Дерек Хермистоннинг сўзлаб беришича, унинг онаси профессионал пианиночи бўлган. «Ҳозир ҳам биз баъзан унинг бармоқлари пианино чалаётгандек ҳаракатланишини кўрамиз. Ўйлашимча, у шу тарзда ўтмишидаги мусиқаларни эслайди», — дейди Хермистон.

Хупер 1903 йилда Брайтонда дунёга келган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда ҳаж зиёратига бориш учун тўлов миқдори эълон қилинди
Дунё
Набирасининг жасади олдида ўтирган бобо, ўққа тутилаётган россиялик ҳарбийлар, бўлажак тўйини нишонлаётган шаҳзода —1 июнь суратлари
Маҳаллий
Ўзбекистон ва Жаҳон банки шериклик дастури 4 млрд долларлик лойиҳаларни ўз ичига олиши маълум бўлди