Мексика президенти Энрике Пенья Ньето мамлакатда энг кўп қидирилаётган жиноятчилардан бири – наркобарон Хоакин Гусман Лоэранинг қўлга олинганлигини маълум қилди. Наркобарон «Эль Чапо» («Пакана») лақаби билан машҳурдир, деб хабар беради «Газета.ru».
«Миссия бажарилди: биз уни тутдик. Мен мексикаликларга шуни маълум қилмоқчиман: Хоакин Гусман Лоэра қўлга олинди», — деб ёзди Нето Twitter’даги саҳифасида.
Синалоа наркокартелининг етакчиси Хоакин Гусман Лоэра 2015 йилнинг июлида Мексика қамоқхонасидан узунлиги 1,5 километр бўлган ер ости йўли орқали қочиб кетган эди.
Унинг қамоқхонадан қочиб кетишига алоқадорликда гумон қилиниб, 13 киши, жумладан, Мексика ахлоқ тузатиш муассасасининг бош назоратчиси Селина Осегера Парра ҳам қўлга олинган эди.
Изоҳ (0)