Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

БМТ Хавфсизлик кенгаши КХДР томонидан ядро синови ўтказилишига нисбатан резолюция бўйича жавоб чоралари юзасидан дарҳол иш бошлайди. Бу ҳақда 6 январь куни Хавфсизлик кенгашига раислик қилувчи уругвайлик дипломат Элбио Росселли журналистларга маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».

Фото: AP Photo

Фото: AP Photo

Кенгаш аъзолари синовни қатъий қоралаб, уни Пхеньянга ядро қуроли ва баллистик ракета ишлаб чиқариш билан боғлиқ ҳар қандай фаолиятни тақиқловчи мавжуд резолюцияни жиддий бузиш деб баҳолади.

Росселлининг эслатиб ўтишича, 2013 йилда КХДР томонидан ер ости ядро портлаши амалга оширилгандан сўнг, Хавфсизлик кенгаши синовлар такрорланган ҳолатда жавоб чораларини қабул қилишга келишиб олган эди.

«Ушбу қарорга мувофиқ, Хавфсизлик кенгаши аъзолари ушбу чораларни ўз ичига олувчи янги резолюцияни ишлаб чиқиш бўйича дарҳол иш бошлайди», — деди у.

Резолюция КХДРга нисбатан амалда бўлган санкциявий режимнинг кенгайтирилишини кўзда тутиши кутилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Шоу-бизнес
 “Дизайн” кулги жамоаси аъзоси Элмурод Ҳақназаровнинг яккахон концерти қандай ўтди? 
Дунё
Зеленский Канадага ўрмон ёнғинларини ўчиришда ёрдам таклиф қилди
Дунё
Қозоғистондаги ўрмон ёнғини қурбонлари сони 14 кишига етди