Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Австралия Ташқи ишлар вазирлиги КХДРда 6 январь, чоршанба куни ўтказилган ядровий синовларни қоралаб чиқди. Бу ҳақда вазирликнинг расмий сайтида келтирилган баёнотга таянган ҳолда «РИА Новости» хабар қилади.

Фото: Reuters

Фото: Reuters

Баён қилинишича, Австралия, ядровий портлатишни амалга оширди дея маълум қилинаётган Шимолий Корея режимининг провокацион ва хавфли ҳаракатини энг кескин шаклда қоралайди.

Таъкидланишича, бомба синовлари БМТ Хавфсизлик Кенгашининг бир қатор резолюциялари ва Ядровий қуролни тарқатмаслик шартномаси, Ядровий синовларни кенг қамровда тақиқлаш шартномаси каби халқаро келишувларга зид равишда ўтказилган.

Эслатиб ўтамиз, Жанубий Корея разведкаси КХДРда водородли портлаш содир бўлганини шубҳа остига олди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 29 май куни 39 даражагача иссиқ бўлади
Спорт
Лионель Месси Роналдунинг рекордини янгилади
Маҳаллий
Қаршидаги кафеларнинг бирида ёнғин содир бўлди