Голливуд актёри Арнольд Шварценеггер ўзининг қаҳрамони бўлган Конан-ёввойи тимсолида «Юлдузлар жанги» сагасидаги жедайларнинг нурли қиличидан фойдаланиш маҳорати акс эттирилган видеолавҳани Facebook’даги шаҳсий саҳифасида намойиш қилди.
Видеода «Конан-ёввойи» фильмидан бир парча келтирилган бўлиб, ундаги бош қаҳрамон Шварценеггер қилич билан турли-хил усулларни бажарган. Лекин, пўлат қилич бу ерда нурли қиличга алмаштирилган. «Юлдузлар жанги» фильмига кўра, «лайцейбер» қиличи ҳар қандай нарсани кесиб ташлай олсада, Конан-ёвойининг танасига тегиб кетган қурол ҳеч қандай зарар етказмади.
[embed]https://youtu.be/kUNY6HzTF1s[/embed]
Актёрнинг ўзи, видеолавҳани ҳазил билан «Конан-ёввойи ролининг ‘Юлдузлар жанги’ филимини суратга олиш жараёнида текшириб кўрилиши» деб номлади.
Изоҳ (0)