Голландиялик мутахассис Гус Хиддинк «Челси»ни мавсумнинг охиригача бошқарадиган бўлди. Бу ҳақда The Telegraph берган маълумотларга асосан «Чемпионат» хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, 69 ёшли Хиддинк, 19 декабрь, шанба куни меҳмон бўлиб келадиган «Сандерленд» билан ўйинга тушадиган жамоа билан эртанинг ўзидаёқ машғулот ўтказади.
Хиддинк «Челси»га 2008-2009 йилдаги мавсумда Луис Фелипе Сколаридан кейин мураббийлик қилган бўлиб, унинг бошчилигида жамоа Англия кубогини қўлга киритган.
Россиянинг собиқ бош мураббийи, Премьер-лигада 87 та ютуқ ҳисоби билан «Челси»нинг энг муваффақиятли мураббийи деб тан олинган.
2015 йил июнь ойида, Гус Хиддинк Голландия Қироллик футбол иттифоқи билан шартномани бекор қилди ва мамлакат терма жамоаси бош мураббийлигидан истеъфо берган.
Эслатиб ўтамиз, Лондоннинг «Челси» футбол клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо истеъфога чиқарилган эди.
Изоҳ (0)