Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Туркия Қатар билан икки томонлама ҳамкорлик доирасида ушбу мамлакатда ўзининг ҳарбий базасини жойлаштирмоқчи. Бу ҳақда Reuters берган маълумотларга асосан «Корреспондент.net» хабар қилмоқда.

Фото: EPA

Фото: EPA

«Туркия ва Қатар умумий муаммоларга дуч келмоқда. Биз ҳудуддаги вазиятдан ва айрим давлатларнинг мавҳум сиёсатидан ташвишдамиз», ― деди Туркиянинг Қатардаги фавқулодда ва мухтор элчиси Аҳмед Демирок.

Маълум қилинишича, Қатарда барпо этиладиган кўп тармоқли базада уч мингга яқин пиёда аскар ва инструкторлар, шунингдек, Ҳарбий-денгиз кучлари ва Ҳарбий-ҳаво кучлари ҳарбийлари жойлаштирилади.

Элчининг таъкидлашича, Қатар ҳам Туркияда ўзининг ҳарбий кучларини жойлаштириши мумкин. Қатар ҳозирча бу хабарга изоҳ бермади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Китоб
“Шайтон китоб тимсолида ҳаётимга кириб келган ва барча нарсани ўзиники қилиб олган эди…” “Қора китоб” асари ҳақида
Дунё
Юзга тушган чандиқ, қулдорларга қарши кураш ва театрда отиб кетилган президент — Линкольн. Халқ орасида энг машҳур АҚШ президенти тақдири
Кино
“Ёнарқўнғизлар қабри”, “Юрак шивири”, “Мушукнинг қайтиши”  — Япон режиссёрларининг энг яхши анимелари