Испания пойтахти Мадриддан Сан-Паулу шаҳрига парвоз қилаётган ва пойтахтнинг «Барахас» аэропортига қайтиб келган Boeing 777 йўловчи самолётининг бортида бомба борлиги ҳақидаги таҳдид ёлғон бўлиб чиқди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар қилади.
Маълум қилинишича, пайдо бўлган шубҳалар туфайли экипаж билан боғланган аэропорт маъмурияти самолётни ортга қайтариш ҳақида қарор қабул қилган. Самолётни Испания Ҳарбий-ҳаво кучларининг қирувчи самолёти кузатиб борган. Хавфсизликни таъминлаш мақсадида учиш-қўниш йўлаги бир соатга яқин беркитилган.
315 нафар йўловчи янги рейсни кутмоқда.
Таъкидланишича, бомба борлиги ҳақидаги хабарни учувчилар самолёт Марокаш ҳаво ҳудудидан учиб ўтаётган вақтда олган.
Изоҳ (0)