Аргентина ғарбида АҚШнинг MTV телеканали реалити-шоусини тасвирга олиш чоғида вертолёт ҳалокатга учради. Бу ҳақда TN телеканали берган маълумотларга асосан «ТАСС» хабар қилмоқда.
Вертолёт сув омборига қулаб тушган. Қутқарувчи ва полициячилар вертолёт бортида бўлган икки кишини қидирмоқда. Тахминларга кўра, улар ҳалок бўлган.
Ҳодиса сабаблари аниқланмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, вертолётнинг бошқарувчи парраги сувга тегиб кетган.
Изоҳ (0)