2015 йил январь—сентябрь ойлари давомида Россияда камбағаллар сони 20,3 миллион кишини ташкил этиб, бу кўрсаткич 2014 йилнинг шу давр ичидаги кўрсаткичидан 2,3 миллион кишига кўпайган. Бу ҳақда Давлат статистикаси федерал хизмати (Росстат) берган маълумотларга асосан «Газета.ru» хабар қилмоқда.
Камбағаллик даражаси 2015 йил январь—сентябрь ойларида 14,1 фоизни ташкил этган бўлса, 2014 йилнинг айнан шу давридаги даража 12,6 фоиз бўлган.
Шунингдек, Росстат маълум қилишича, камбағаллик даражасининг кўрсаткичи мавсумий характерга эга бўлиб, биринчи чоракда – энг юқори ва тўртинчи чоракда энг паст даражада бўлади. Тахмин қилинишича, бу ҳолат йил сўнггида тўланадиган мукофот пуллари билан боғлиқ.
Таъкидланишича, Россиянинг энг паст яшаш даражаси 2015 йилнинг учинчи чорагида одам бошига ойига 9 минг 673 рублга ошди.
Изоҳ (0)