Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпиннинг Йоханнесбургда қилган чиқишига бағишланган мақоладаги хато туфайли China News Service агентлигининг икки журналисти ва икки муҳаррири ишдан бўшатилган. Бу ҳақда The South China Morning Post агентлиги хабар бермоқда.
Журналистлар давлат раҳбарини «истеъфога чиққан» деб хабар берган.
China News Service таъкидлашича, ушбу ҳодиса маълум бир вақт ўтгач, эсдан чиқиб кетгандан кейин ишдан бўшатилганлар қайтиб ишга тикланади.
Англашилмовчилик сўзларни теришда юз берган бўлиб, «нутқ» ― zhi ci «чи ци» сўзи «истеъфо» ― ci zhi «ци чи» сўзига алмашиб кетган.
Хитойда расмийлар билан боғлиқ манбаларни тайёрлашда давлат хабар агентликларидан олинган маълумотлардан фойдаланиш тавсия этилганлиги сабабли, баъзи ОАВ хато кетган хабарни қайта нашрдан чиқариб юборган.
Изоҳ (0)