Швециянинг Остерсунд шаҳрида бўлиб ўтаётган жаҳон Кубоги учрашувлари давомида бирваракайига тўрт нафар биатлончи ― икки француз ва икки австриялик ўғрилардан жабр кўрди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Ёвуз ниятлилар ҳаракатидан жабр кўрганлардан бири француз Симон Фуркад воқеа тафсилотлари билан бўлишди.
Унинг айтишича, нарсалар спортчилар жаҳон Кубоги ўтказилиши даврида истиқомат қилиб келаётган Остерсунддаги меҳмонхонадан ўғирланган. Тахминларга кўра, чанғи анжомлари 2015 йил 1―2 декабрь орасида ўғирланган.
«Бу жуда афсусланарли ҳолат. Биз бу ерда илгари кўп бўлганмиз ва бу каби ҳодиса ҳеч қачон содир бўлмаган», ― дея таъкидлади Франция жамоасиниг мураббийи Стефан Бутье.
Биатлончиларга жами 14500 евро миқдорида зарар етказилган. Спортчилар полицияга мурожаат қилган.
Изоҳ (0)