2015 йил 4 декабрь куни Корея Халқ-Демократик Республикаси (КХДР) денгизда топилган Жанубий Корея фуқаросининг жасадини Жанубий Кореяга топширди. Бу ҳақда Миллий бирлашма вазирлиги вакили Чон Чжун Хи берган маълумотларга асосан «РИА Новости» хабар бермоқда.
Таъкидланишича, иккала кореялик давлат ўртасидаги қуролсизлантирилган ҳудуддаги Пханмунжом музокаралар пунктида марҳум ва унинг нарсалари топширилган.
Агентлик хабар беришича, марҳумнинг ёнидан шахсини тасдиқловчи хужжат топилган ва унга кўра марҳум Жанубий Кореянинг 32 ёшли фуқароси бўлган. Унинг фамилияси Сой бўлиб, исми ошкор қилинмаяпти.
Жанубий Корея ҳукумати бу шахсни бедарак йўқолганлар рўйхатида бўлган-бўлмаганлигини аниқлашга ва унинг яқин қариндошларини топишга ҳаракат қилмоқда.
Изоҳ (0)