Европа футбол ассоциациялари иттифоқи (УЕФА) ижроия қўмитаси аъзолари Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) президентини сайлашда ташкилот раҳбари Мишель Платинига ишонч билдириб, уни қўллаб-қувватлашини маълум қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар беради.
ФИФА президенти лавозимига сайловлар 2016 йил 26 февралда бўлиб ўтиши белгиланган бўлса-да, сайловни бошқа санага кўчирилиши муҳокама қилинмоқда.
Эслатиб ўтамиз, ФИФА ахлоқ қўмитаси Мишель Платинини 90 кунга лавозимидан четлатди. Кейинроқ ахлоқ қўмитаси Платини УЕФА ижроқўми мажлисида қатнашса, унга қарши янги иш очиши ҳақида огоҳлантирди.
Изоҳ (0)