Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Россияда ишлаб чиқарилган янги Lada Vesta автомобилини синовдан ўтказди. Бу ҳақда у Instagram’даги саҳифаси орқали ҳикоя қилган, дея хабар беради «Сегодня.ua».
«Таассуротлар аъло даражада. Мансуб бўлган туркуми учун рақобатбардош модель. Тадбиркорларимиздан бири ҳозирнинг ўзидаёқ бу автомобилдан 100 та сотиб олиш истагини билдирди», — дея таъкидлаган Қодиров.
Чеченистондаги тақдимотда «АвтоВАЗ» президенти Бу Андерссон иштирок этган.
Изоҳ (0)