Вернадский проспектидаги Москва катта циркида 11 сентябрь куни, кечқурун гимнастикачи баландликдан қулаб тушди. Бу ҳақда RBC хабар беради.
Цирк гумбазидан қулаб тушган қиз Боткин шифохонасига ётқизилди.
«21 ёшли аёл баландликдан қулаб тушишга оид шикастланишлар билан жонлантириш бўлимига ётқизилди», — дейди Боткин шифохонаси жарроҳи Владимир Бедин.
Цирк директори Эдгард Запашнийнинг маълум қилишича, гимнастикачи Ксения Ёлкина хавфсизлик техникаси қоидасини бузган.
Изоҳ (0)