Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида мамлакатда илк предакселерация стартап дастурини қўллаб-қувватлашга бағишланган тақдимот ўтказилди. Амалга оширилаётган бу ташаббус ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги инновацион стартап-ғояларга эга ёш тадбиркорларга техник кўмак беришни назарда тутади. Бу ҳақда «Infocom.uz» хабар бермоқда.
«Ўзбекистон бизнес-форуми (III-босқич)» лойиҳаси эса Савдо-саноат палатаси ва БМТнинг мамлакатимиздаги ваколатхонасининг биргаликдаги ташаббуси бўлиб, онлайн хизматларни жорий этиш орқали бизнес юритиш шароитларини яхшилаш, меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштиришга қаратилган.
Изоҳ (0)