Жанубий Корея ишбилармон доиралари делегацияси сентябрь ойида Ўзбекистонга ташриф буюради. Бу ҳақда «UzDaily.uz» хабар беради.
2015 йилнинг 15 сентябрь кунги ташриф доирасида City Palace меҳмонхонасининг мажлислар залида икки давлат тадбиркорлари ўртасида кооперация биржаси бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Ўзбекистон ва Жанубий Корея ишбилармон доиралари ўртасидаги бундан кейинги савдо ва иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида ушбу тадбирни ташкил этмоқда.
Изоҳ (0)