Самарқанд шаҳрида жойлашган Ҳамид Олимжон номидаги Самарқанд вилоят мусиқа ва драма театрининг олд қисми энди кечки пайтда замонавий рангли чироқлар билан ёритилади, деб хабар бермоқда «12news.uz».
Бино томига бир нечта прожектор ўрнатилган бўлиб, улар спектаклларнинг премьералари, концертлар ва тантанали тадбирлар вақтида ёқилади. Театр майдонида тунда ҳам ёритиладиган 12 та афиша ўрнатилган.
Театр майдонида жойлашган фавворалар ҳам реконструкция қилинди. Эндиликда фавворалар рангли чироқлар билан таъминланди. Шунингдек, майдонда 50 ўринли «Фаввора» номли янги кафе фойдаланишга топширилди.
Изоҳ (0)