Шимолий Кореяда ёғингарчиликлар натижасида юзага келган сув тошқини қурбонлари сони 40 кишига етди, деб хабар беради «РИА Новости».
Сув тошқини ўтган дам олиш кунлари мамлакатнинг шимоли-шарқида жойлашган, Россия ва Хитой чегараси яқинидаги Расон шаҳрида юзага келди. Жанубий Кореянинг Рёнхап агентлиги маълумотларига қараганда, жами 11 мингга яқин киши жабрланган. 150 та уй тўлиқ вайрон бўлган, яна 860 тасига зарар етган. 40 киши ҳалок бўлган.
Маҳаллий ҳукумат ҳозирча ҳодисани ҳеч қандай изоҳламади.
Изоҳ (0)