Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг Эрондаги элчихонаси бугун, 23 августдан бошлаб фаолиятини қайта тиклайди, деб хабар бермоқда «Эхо Москви».
Ушбу дипломатик миссия 4 йил олдин намойишчиларнинг ҳужумидан кейин ёпилган. Улар Ғарб томонидан Эронга нисбатан санкциялар кучайтирилишига қарши чиққан эди.
Эрон ва Буюк Британия ўртасидаги дипломатик муносабатлар 2 йил олдингина тикланган. Элчихонанинг очилиш маросимига Буюк Британия ташқи ишлар вазири Филип Хаммонд ташриф буюриши кутилмоқда.
Изоҳ (0)