Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Президентининг жорий йил 17 июлдаги «Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўрт йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида»ги қарори асосида Сирдарё вилояти Сайхунобод туманида «Кексаларни эъзозлаш – муқаддас бурчимиз» номли ижтимоий акция ўтказилди, деб хабар бермоқда ЎзА.

Архив. Фото: ЎзА

Архив. Фото: ЎзА

Вилоятда Мустақиллик байрамига бағишлаб маънавий-маърифий тадбирлар ўтказишда нодавлат нотижорат ташкилотлари, сиёсий партиялар ҳам фаол иштирок этмоқда.

Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси вилоят кенгаши ташаббуси билан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Президенти раҳнамолигида аждодлар хотирасини ёд этиш, бугун сафимизда юрган, эл-юрт тинчлиги ва равнақи йўлида хизмат қилаётган кексаларни эъзозлашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

Тадбир доирасида «Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастури асосида тумандаги нуронийлар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Партия фаоллари маҳаллий Кенгаш депутатлари билан бирга ёши улуғ инсонларни байрам билан табриклади, эсдалик совғалари топширди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистон қонунчилигида 1 апрелдан нималар ўзгаради?
Дунё
Путин Россия ташқи сиёсатининг янги концепциясини тасдиқлади
Маҳаллий
Андижонда кредит маблағларини ўзлаштирган раҳбарларга жиноят иши қўзғатилди