Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев валюта коридорини бекор қилиб, эркин оқимдаги миллий валюта курсига ўтишга қарор қилинишига бизнес вакилларининг илтимоси сабаб бўлганини маълум қилди, деб хабар бермоқда «Newskaz.ru».
«Ҳукумат ва Миллий банк томонидан қабул қилинган қарор экспортчилар, ‘Атамекен’ миллий тадбиркорлар палатаси ҳамда мамлакатимизнинг кичик ва ўрта бизнеси вакиллари илтимосига кўра амалга ошириляпти. Мамлакатнинг рақобатбардошлигини тиклаш орқали биз корхоналардаги иш ўринларини сақлаб қолишимиз мумкин», — деди Назарбоев.
Эслатиб ўтамиз, 20 август куни эрталаб Қозоғистон ҳукуматининг тенгени эркин оқимга қўйиб юбориш қароридан сўнг, республика миллий валютаси АҚШ долларига нисбатан рекорд даражадаги паст кўрсаткичга тушиб кетди.
Изоҳ (0)