АҚШда олимлар биринчи марта лаборатория шароитида инсон миясини етиштиришга муваффақ бўлди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Тери ҳужайраларидан ўстирилган органоид нўхат донасидан сал каттароқ бўлишига қарамасдан, вазифа ва тузилиш жиҳатидан беш ҳафталик инсон ҳомиласининг мияси билан деярли бир хилдир.
Олимларнинг изоҳлашича, мия прототипи онгга эга эмас. Унинг устида тажрибалар олиб бориш, Алсгеймер хасталиги билан курашишда янгича ёндашувни синаб кўришга ёрдам беради.
Изоҳ (0)