Украинада хуфиёна иқтисодиёт даражаси мамлакат Иқтисодиёт вазирлигининг расмий кўрсаткичларидан ошиб кетди. «Korrespondent.net»нинг Украина молия вазири ўринбосари Елена Макеевага асосланиб маълум қилишича, мамлакатда хуфиёна иқтисодиёт даражаси расман 42 фоизга тенг.
«Бироқ саноат соҳалари ҳақиқий кўрсаткичлар бундан анча юқори эканлиги ҳақида маълумот бермоқда. Масалан, ритейл соҳасида хуфиёна иқтисодиёт даражаси 60 фоизга тенг. Хуфиёна иқтисодиёт фармацевтика соҳасида 40 фоизга, енгил саноатда эса 67 фоизга етган», — дейди Макеева.
Макееванинг сўзларига кўра, мазкур муаммони ҳал қилиш учун бизнесни хуфия йўллардан олиб чиқишга ундовчи солиқ стимуллари бўлиши, хусусан, солиқ юки нисбатан адолатли тақсимланиши, солиқ маъмурчилиги яхшиланиши керак.
Изоҳ (0)