Норвегиянинг музқаймоқ ишлаб чиқаришга ихтисослашган Hennig Olsen компанияси жаҳондаги энг баланд — 3,08 метрли музқаймоқ нонини тайёрлади. Бу ҳақда The Local нашри хабар бермоқда.
Музқаймоқ нони вертолёт ёрдамида Кристианстад шаҳрига олиб келинди ва 9 минг кишилик оломонга намойиш этилди. Шу ернинг ўзида Гиннеснинг рекордлар китоби вакили норвегияликларнинг мазкур ютуғи италияликларнинг 2011 йилги рекордидан ўзиб кетганини қайд этиб қўйди.
Десерт 40 литр брусника жеми, 1,08 минг литр ванил музқаймоқ ва 60 литр шоколаддан тайёрланган. Музқаймоқ нонининг оғирлиги 75 килограммга тенг. Hennig Olsen вакилларининг сўзларига кўра, компания рекорд даражадаги музқаймоқни тайёрлаш ҳақида январь ойида ўйлаган, десертни тайёрлашга эса тўрт ойча вақт кетди.
Изоҳ (0)