Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ва «Championat.asia» ҳамкорлигида ташкил этилган ой лауреатларининг навбатдаги ғолиби аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон ПФЛ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фото: bunyodkor.com

Фото: bunyodkor.com

Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби бош мураббийи Сергей Лушан 59 овоз олиб, июнь ойининг энг яхши мураббийи деб топилди. Кейинги ўринни 56 очко олган «Пахтакор» клуби бош мураббийи Самвел Бабаян эгаллади. Кучли учликни 50 очко билан «Локомотив» устози Вадим Абрамов якунлаб берди.

Фото: pakhtakor.uz

Фото: pakhtakor.uz

Июнь ойида 4 та ўйинда 4 та гол урган «Пахтакор» ҳужумчиси Игорь Сергеев ойнинг энг яхши футболчиси бўлди. Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси 47 очко тўплади. Иккинчи ўринни «Қизилқум» ҳужумчиси Бахриддин Ваҳобов банд этди – 40 очко. «Насаф» ҳужумчиси Илҳом Шомуродов 39 очко билан учинчи ўринда қайд этилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Кино
“Одамларга инсониятни қириб юборувчи кометадан қайсидир машҳур хонанданинг ишқий муносабати қизиқроқ…” — “Тепага қараманг” фильми ҳақида
Дунё
“Экологик офат”: Каховка ГЭС портлашининг бешта даҳшатли оқибати
Дунё
Шимолий Кореяда ўз жонига қасд қилувчилар сони кўпаймоқда