NASA’нинг қурилмаси 1972 йилдан бери биринчи марта тўлиқ Ерни суратга олди. Meduza’нинг хабар беришича, охирги марта шунга ўхшаш сурат Ойга учиб кетаётган «Аполлон-17» миссияси астронавтлари томонидан суратга олинганди.
Янги фотосурат Ер ва Қуёш ўртасидаги Лагранжа деб аталадиган нуқтада турган DSCOVR фазовий қурилмаси томонидан олинган (мазкур нуқтада қурилма сайёра ва юлдузга нисбатан қимирламасдан туради).
DSCOVR ҳозирги вақтда Ердан тахминан 1,5 миллион километр узоқликда жойлашган.
Мазкур суратнинг Ер сатҳининг бошқа фотоларидан асосий фарқи — у бир вақтнинг ўзида олинган, бошқа фотосуратлар эса кўплаб суратларни жамлаш орқали ҳосил қилинади, чунки паст орбитада учаётган сунъий йўлдошлар Ерни бутунлигича суратга ололмайди.
DSCOVR қурилмаси (Deep Space Climate Observatory) 2015 йил 11 февраль куни учирилган эди. Июнь ойида у белгиланган нуқтага етиб келди. Фазовий обсерватория Қуёшнинг фаоллиги, шунингдек, Ер атмосфераси ҳолатини кузатиб боради.
Изоҳ (0)