Халқаро олимпия қўмитаси раҳбари Томас Бах шахмат 2018 йилда ўтказиладиган қишки Олимпиада дастурига киритилгани ҳақидаги маълумотларни инкор этди. Бу ҳақда «Р-Спорт» агентлигига таяниб, «Gazeta.ru» хабар берди.
«Қишки ўйинлар муз ва қор билан боғлиқ спорт турлари учун мўлжалланган. Уларда кўргазмали турларнинг пайдо бўлиши мантиққа зид бўларди», — дея таъкидлаган у.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ) президенти Кирсан Илюмжинов тезкор шахмат ва блиц Олимпиада — 2018 дастурига киритилишини эълон қилганди.
Изоҳ (0)