Samsung ва Apple компаниялари уяли алоқа операторлари билан электрон SIM-карталар чиқариш бўйича музокаралар олиб бормоқда, деб хабар берди The Financial Times.
Бундай SIM-карта «мобил қуллик»дан қутулишга имкон беради: телефондан SIM-картани чиқариб ўтирмасдан операторни бемалол алмаштириш мумкин бўлади. SIM-карта смартфон, планшет ёки бошқа гаджетнинг ўзига ўрнатилган бўлади.
Янги технологияни бутун дунёдан кўплаб уяли алоқа операторларини бирлаштирган GSMА уюшмаси жорий этмоқчи. Бироқ бу 2016 йилдан олдин содир бўлмайди.
Изоҳ (0)