ФИФА президенти Йозеф Блаттер 2018 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичига қуръа ташлаш маросимини ўтказиш учун Россияга ташриф буюради, деб хабар қилади «RIA Novosti».
Россия Федерацияси спорт вазири Виталий Мутконинг айтишича, Блаттер Россия президенти Владимир Путин билан учрашув ташкил қилинишини сўраган.
Қуръа ташлаш маросими 25 июль куни Санкт-Петербургда бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 20:00 да бошланади. Маросим 100 дан ортиқ мамлакатларга трансляция қилинади.
«Йозеф Блаттер қуръа ташлашга келади. Биз кеча у билан барчасини муҳокама қилиб олдик ва у келишини тасдиқлади ҳамда ташриф дастурида РФ президенти Владимир Путин билан учрашув бўлишини сўради», — деди Мутко.
Изоҳ (0)