Францияда 29 июндан 5 июлгача бўлган бир ҳафта мобайнида жазирама туфайли 700 киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда «Европейская правда».
Қайд этилишича, бу жазирамадан ҳалок бўлишнинг одатий даражасидан 7 фоизга кўпдир. Бундан ташқари, аҳоли саломатлиги ёмонлашиши оқибатида тез ёрдам шифокорлари 3580 марта беморларнинг уйларига борган.
Жазирама туфайли шифокорларга 1460 та мурожаат келиб тушган – бу одатий даражадан 10 баравар кўп демакдир.
Изоҳ (0)