Япониядаги ҳавонот боғларидан бири филлар учун 65 метрлик бассейн қурди, деб хабар бермоқда Meduza.
Бассейн деворлари шаффоф бўлиб, томошабинлар сайёрамизнинг қуруқликда яшовчи энг йирик сутемизувчилари қандай чўмилишини кузатиши мумкин.
https://www.youtube.com/watch?v=NzcePKQHH5s
Филлар чўмилиш вақтида нафас олиш учун хартумини ташқарида қолдиради, қолган бутун танаси сув остида бўлади. Ташрифчиларнинг сўзларига кўра, филлар чўмилгач анча кўп овқат ея бошлаган.
Изоҳ (0)