Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху «олтилик» давлатлари ва Эрон ўртасидаги ядро дастури юзасидан келишувни «тарихий хато» деб атади. Бу ҳақда RBC хабар беради.
«Бу битим тузиш учун ҳамма нарсага тайёр бўлишнинг оқибатидир. Дастлабки хабарлардан келишувнинг тарихий хато бўлганлигини кўришимиз мумкин», — дейди Нетаньяху ўзининг Twitter’даги аккаунтида.
14 июль тонгида АҚШ, Буюк Британия, Франция, Германия, Россия ва Хитойни ўз ичига олувчи «олтилик» давлатлари ва Эрон ўртасида Теҳрон ядро дастури юзасидан келишувга эришилгани маълум бўлди.
Изоҳ (0)